Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 октябрдаги “Тошкент вилояти Оҳангарон туманида чорвачиликни ривожлантириш тўғрисидаги” қарорига кўра, амалга оширилаётган мазкур лойиҳага биноан қиймати 41 миллиард сўмга эга бўлган қорамолчиликка асосланган комплекси барпо этилиб, йилига 9000 тонна сут, 86 тонна гўшт етиштириш кўзда тутилган.
Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотларига кўра, ҳукуматимизнинг юқорида номи қайд этилган қарорига биноан, 2019- 2021 йилларда туманда қорамолчилик ва қўй-эчкичиликни ривожлантириш мақсадида умумий қиймати 746 миллиард 598 миллион сўмга тенг бўлган (шундан 53 миллион 210 минг доллари хорижий инвестиция) 30 та чорвачилик комплекси (17 та қорамолчилик, 13 та қўй-эчкичилик) бунёд этилиши режалаштирилган.