Қайд этилишича, ОКМК томонидан 2022 йил январ-июнь ойларида  543 888 000 долларлик маҳсулот экспорти амалга оширилиб, белгиланган режа  138,2 фоиз уддаланган.

Буни маҳсулотлар кесимида олиб қарайдиган бўлсак, шу давр ичида 39459 тонна мис, 36907 тонна мис катоди, 2552 тонна мис қувурлари, 30147 тонна рух, 188 тонна кадмий метали, 418 тонна молибден хорижий харидорларга сотилган.

Бундан ташқари, 13962 тонна қўрғошин консентрати, 4398 тонна мис купороси экспорт қилинган.

Маълумот ўрнида шуни айтиш мумкинки ОКМК маҳсулотлари, асосан Туркия, Россия Федерацияси, Беларус, Қозоғистон, Болгария, Озарбайжон, Қирғизистон, Украина, Полъша, Тожикистон, Индонезия, Нидерландия, Хитой, Туркманистон, Афғонистон каби давлатларга етказиб берилмоқда.

Шунингдек, комбинат маҳсулотлари  эндиликда янги бозорларга — Суринам, Кения, Австралия, Литва, Грузия, Португалия, Канада, Австрия, Испания, Финляндия, Марокаш ва Сингапурга  ҳам экспорт қилинмоқда.

Ушбу давлатлар асосан мис маҳсулотларини харид қилишмоқда.