2023 йилнинг октябрь ойида истеьмол нархлари индекси таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўртача 1,3 % га, ноозиқ-овқат товарлари 1 % га ва аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш нархлари ўртача 0,7 % га ошгани кузатилган.

Истеъмол секторидаги нархларнинг йиллик ўсиш даражаси 9 % га етди. 

Йил бошидан буён истеъмол секторидаги нархлар индекси ўртача 6,2 % га ўсган.