Жорж Вашингтон университети тадқиқотчилари инсон қонида COVID -19 ни дарҳол аниқлашга имкон берадиган қурилма яратди, деб ёзади MedicalXpress.

Бундан ташқари, агар бемор аллақачон коронавирус билан оғриб тузалган бўлса, янги қурилма организмда ҳосил бўлган антитаначаларнинг изларини аниқлаши мумкин.

Таъкидланишича, қурилманинг ишлаши ранг спектроскопияси усулига асосланган ва таҳлил натижаларини мобил илова ёрдамида олиш мумкин.

Қурилма энг яхши ўтказгичлардан иборат ва олтин қатлами билан қопланган. У моддаларга газсимон ҳолатда таъсир қилади ва тарқаладиган нурланиш рангини ўзгартиради. Қурилманинг жавоби сунъий ақл томонидан таҳлил қилинади. Унинг юзаси COVID -19 га мойил реагент билан ёғланган. Вирус зарралари бўлган ҳолда детектор телефон камераси билан кўриш мумкин бўлган тарқоқ нурни ўзгартиради.

Олимлар шифохоналар ва ижтимоий хизматлар бундай қурилма билан таъминланиши кераклигини таъкидладилар.

Аввалроқ, португалиялик тадқиқотчилар коронавирусни зарарсизлантиришга қодир ҳимоя ниқобини ишлаб чиқишгани ҳақида хабар берилганди.