Тиббиёт ходимларининг қайд этишича, аксириш аксарият ҳолларда эмланганлар орасида COVID-19нинг аломати бўлиб намоён бўлмоқда.  “Қизиғи шундаки, вакцинациядан ўтган, кейин эса COVID-19га чалинган аксарият одамлар аксириш билан боғлиқ аломатлар кузатилаётганини маълум қилишган. Бу эмланмаганларга қараганда кўпроқ кузатилмоқда”, дейди олимлар.

Экспертлар Дельта ҳамда Омикрон штаммлари орасида катта фарқ аниқланмаганини ҳам қўшимча қилишди.

“Фақат 50 фоиз одамларда одатий аломатлар — иситма, йўтал, ҳид ёки таъм йўқолиши кузатилади”, дейди мутахассислар.

Эслатиб ўтамиз, COVID-19нинг Омикрон штамми 114 мамлакатда қайд этилган, дея хабар беради korrespondent.net.