Бош суяги Хэйлунцзян дарёси яқинида топилган, дарёнинг номи “Қора аждаҳо дарёси” деган маънони англатади. Шунинг учун гоминид норасмий равишда “аждаҳо одам” деб номланди.
Қолдиқлар 1933 йилда кўприк қурилиши пайтида топилган. Бироқ, олимлар фақат 2021 йилда бош суяги Homoнинг илгари номаълум тури вакилига тегишли эканлигини аниқлашди.
Homo longi анатомик жиҳатдан замонавий одамларга ўхшамаган. Мазкур одамларнинг боши ва тишлари йирик бўлган. Бироқ, олимлар уни неандерталларга қараганда Homo sapiensга яқинроқ деб ҳисоблашади.
Тажрибалар давомида бразилиялик мутахассис Сисеро Мораес биринчи марта “аждаҳо одам” қиёфасини тиклади. У 2021 йилги тадқиқот маълумотлари асосида бош суягининг рақамли моделини ишлаб чиқди, деб хабар беради mir24.tv.