Тадқиқот шуни кўрсатдики, бу одамнинг қонида иммун Т-ҳужайралари мавжуд. Улар оддий Т-ҳужайраларига қараганда ўсмаларни таниб олиш ва уларга ҳужум қилишда анча самарали.

Олимлар мазкур ҳужайралар турли оқсиллар воситасида саратон ҳужайраларини таний олишини аниқлашди. Улар бир вақтнинг ўзида бир нечта саратон турларини даволаши мумкин.

Қонида зарарли ҳужайралар борлиги аниқланган бемор саратоннинг ривожланган босқичидан азият чекарди. Аммо у ўсмани инфильтрация қилувчи лимфоцитлар воситасида даволанди ҳамда касалликни енгишга муваффақ бўлди.

Мазкур даволаш беморнинг ўсмасидан тўғридан-тўғри оқ қон ҳужайраларини ажратиб олишни ўз ичига олади. Кейин улар ўстирилади ва саратонга қарши курашиш учун сунъий равишда кучайтирилади.

Клиник тадқиқотлар мазкур даволаш усули тахминан 80 фоиз ҳолларда муваффақиятли бўлишини кўрсатди, деб хабар беради mir24.tv.