Инновацион ривожланиш вазири биринчи ўринбосари вазирлик томонидан коронавирусга қарши кураш бўйича амалга оширилаётган ишларга тўхталди. Хусусан, Хитойнинг «Anhui ZhifeiLongcom Biopharmaceutical» компанияси томонидан ишлаб чиқилган коронавирусга қарши вакцинанинг III фаза клиник синовларини ўтказиш жараёни, коронавирусни аниқловчи ПСР-тест тизимлари ишлаб чиқарилаётгани, Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашга доир илмий тадқиқотлар ҳақида маълумотлар берди. Мазкур тадқиқотларни амалга оширишда Япониянинг ушбу соҳадаги илмий-тадқиқот ташкилотлари ва компаниялари билан ҳамкорликка тайёрлигини билдириб ўтди.

Ш. Турдиқулова Инновацион ривожланиш вазирлиги қошидаги Илғор технологиялар маркази томонидан ПЗР-тест тизимларини яратиш ва ишлаб чиқаришни йўлга қўйилганини маълум қилиб, ушбу марказ олимлари томонидан COVID-19 вирусининг «Британия штамми»ни аниқловчи тест тизимини яратиш устида иш олиб борилаётганини маълум қилди.

Япония элчихонаси вакиллари келгусида тадқиқотларни амалга оширишда ҳамкорликка тайёр япон ташкилотлари ва компанияларини топишда амалий кўмак бериш масаласини кўриб чиқишига келишилди, деб хабар беради Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати.