Давлатимиз раҳбари ана шу мукофотларни ўз эгаларига топширди.

Фармонга кўра, Баҳодир Жалолов “Фидокорона хизматлари учун” ордени, Акбар Жўраев, Улуғбек Рашидов “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони, Бекзод Абдураҳмонов “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони, Давлат Бобонов “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.

Оксана Чусовитинага эса “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” фахрий унвони топширилди.