Маълумки, кейинги йили Парижда ўтадиган олимпиадага йўлланма берадиган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати жорий йилда бўлиб ўтади. Ўзбекистон олимпия жамоаси бугундан ушбу мусобақага тайёргарликни бошлайди.
Темур Кападзе бош мураббийлигидаги ёшларимиз аввал тиббий кўрикдан ўтади. Шундан сўнг улар Фужайрага жўнаб кетади ва 9 ва 12 январь кунлари БАА U-23 жамоасига қарши ўртоқлик учрашувлари ўтказади.