Унда Фанлар академияси, Маданият вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш, Молия вазирликлари, Республика маънавият ва маърифат маркази, масъул ходимлари ва ишчи гуруҳи аъзолари иштирок этди.
Қайд этилганидек, Президентимиз раҳбарлигида жорий йилнинг 26 февралда ўтказилган хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлашда давлат органларининг масъулиятини ошириш масалалари бўйича йиғилишида Олий Мажлис Сенатига мутасадди вазирлик ва идоралар, ташкилотлар билан биргаликда давлатимиз мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб «Ўзбекистоннинг маърифатпарвар аёллари» номли китоб альбомни ўзбек, рус ва инглиз тилларида тайёрлаш бўйича вазифалар берилган эди. Китобда миллий давлатчилигимиз тарихида ва халқимиз орасида маърифат тарқатишда муносиб из қолдирган ҳамда бугунги кун қаҳрамонлари ҳақида маълумотлар жамланади.
«Ўзбекистоннинг маърифатпарвар аёллари» номли китоб-альбом нашри бу аввало мамлакатимизда аёлга бўлган юксак ҳурмат ва эҳтиром, оилага, жамият келажагига, Ватан тақдирига бўлган чексиз эътибор ифодасидир.
Ишчи гуруҳ йиғилиши қизғин муҳокамаларга бой бўлди.
Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси М.Кадирханова ва бошқа сўзга чиққан иштирокчилар тайёрланаётган китоб-альбомнинг салмоғи, даражаси жуда юқори даражада бўлиши, унга миллий давлатчилигимиз тарихида ва халқимиз орасида маърифат тарқатишда муносиб из қолдирган ҳамда бугунги кун қахрамонлари бўлган аёлларни киритиш, улар ҳақида энг сара маълумотларни топиш ва жойлаштириш бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар, деб хабар беради Ўзбекистон Республикси Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.