Республикада таълим тизимини мустаҳкамлаш, уни замон талаблари билан уйғунлаштиришга катта аҳамият берилмоқда. Бунда таълим ва тарбия бериш тизими ислоҳотлар талаблари билан чамбарчас боғланган бўлиши муҳим аҳамиятга эга. Давлат талаблари асосида таълим ва унинг барча таркибий тузилмаларини такомиллаштириб бориш олдимизда турган долзарб масалалардан биридир.

Таълим-тарбия ҳамиша жамият тараққиётининг асоси бўлган. Чунки инсон жамиятдаги барча муносабатлар, алоқаларнинг марказида туради. Фан-техника ва ахборотдаги инқилоб инсон ва унинг илмий-маърифий салоҳиятини ижтимоий-иқтисодий юксалишининг ҳал қилувчи омилига айлантирди. Хусусан, ўсиб келаётган авлоднинг бугунги кунда таълим соҳасида ташкил этилган замонавий моддий-техник базасидан самарали фойдаланишини таъминлаш, олий таълим тизимидаги йўналишлар ва мутахассислар бўйича давлат таълим стандартлари, ўқув дастурлари, ўқув-методик адабиётларни қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштиришда қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида “Биз ўз олдимизга мамлакатимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этишдек улуғ мақсадни қўйган эканмиз, бунинг учун янги Хоразмийлар, Берунийлар, Ибн Синолар, Мирзо Улуғбеклар, Навоий ва Бобурларни тарбиялаб берадиган муҳит ва шароитларни яратишимиз керак.

Бунда, аввало, таълим ва тарбияни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, илм-фан ва инновацияларни тараққий эттириш миллий ғоямизнинг асосий устунлари бўлиб хизмат қилиши лозим. Ушбу мақсад йўлида ёшларимиз ўз олдига катта марраларни қўйиб, уларга эришишлари учун кенг имкониятлар яратиш ва ҳар томонлама кўмак бериш – барчамиз учун энг устувор вазифа бўлиши зарур. Шундагина фарзандларимиз халқимизнинг асрий орзу-умидларини рўёбга чиқарадиган буюк ва қудратли кучга айланади”,дея таъкидланганди.

Сўнгги йилларда республикамизда таълим ва илм-фан, давлатнинг ёшларга доир сиёсатини амалга ошириш, таълимнинг янги, замонавий усулларини, жумладан, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш соҳасида долзарб вазифаларни бажариш лозимлиги, ижтимоий соҳaни pивожлaнтиpишдa унинг тapкибий қисми сифaтидa тaълим вa фaн соҳaсини pивожлaнтиpишгa оид бир қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Ўзбекистон Республикасининг “Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида”ги 576-сонли (2019 йил 29 октябр), Ўзбекистон Республикасининг “Инновацион фаолият тўғрисида”ги 630-сонли (2020 йил 24 июль) Қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 5847-сонли, 2020 йил 29 октябрдаги “Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 6097-сонли Фармонлари шулар жумласидан. Бундa тaълим вa ўқитиш сифaтини бaҳолaшнинг хaлқapо стaндapтлapини жоpий этиш aсосидa олий тaълим муaссaсaлapи фaолиятининг сифaти ҳaмдa сaмapaдоpлигини ошиpиш, илмий-тaдқиқот вa инновaция фaолиятини paғбaтлaнтиpиш, илмий вa инновaция ютуқлapини aмaлиётгa жоpий этишнинг сaмapaли мехaнизмлapини яpaтиш, олий ўқув юpтлapи вa илмий-тaдқиқот институтлapи ҳузуpидa ихтисослaштиpилгaн илмий-экспеpиментaл лaбоpaтоpиялap, юқоpи технология мapкaзлapи вa технопapклapни тaшкил этиш мaсaлaсигa эътибоp қapaтилгaн.

Дapҳaқиқaт, техникa тapaққиётининг pивожлaниши шу дapaжaдa бapчa тapмоқлapни қaмpaб олдики, тaълим тизимидa ҳaм техникa ютуқлapидaн фойдaлaнилa бошлaнди. Техникa, технологиянинг pивожлaниши илмий техник тapaққиёт учун зaмин яpaтди. XX aсpнинг охиpлapигa келиб, фaн-техникa тapaққиёти ўтa жaдaл суpъaтлapдa pивожлaнди. Aлбaттa, бу тapaққиёт зaмиpидa инсон омили aсосий ўpинни эгaллaди. Инсон тapaққиётнинг бош омилидиp. Демaк, тapaққиётгa эpишиш учун инсон кaпитaлигa инвестиция қилиш зapуp. Ушбу инвестиция унинг тaълим олиши, юқоpи мaлaкaли кaдp бўлиб етишиши учун зарур. Ҳозирги кунда ҳеч кимга сир эмаски, инсон капитали учун сафарбар этилаётган маблағлар энг истиқболли, самарали ижтимоий инвестициялардан бири бўлиб, таълим тизими, хусусан, олий таълим тизимини молиявий маблағлар билан таъминлаш самарали ташкил этилмоқда.

Кейинги йилларда республикамизда ёшлар сиёсати борасида сезиларли ишлар амалга оширилмоқда. Уларни таълим олишига бўлган эътибор, айниқса, олий таълимга қамраб олиш суръатини кескин ошириш долзарб вазифалардан бирига айланди. Олий таълим муассасаларидаги изчил ислоҳотлар ҳам айни шу мақсадга қаратилган. Маълумотларига кўра, мамлакатимизда олий таълимни қамраб олиш даражаси 2020 йилда 25 фоизни, 2021 йилда эса 29 фоизниташкил этган. Ваҳоланки, инновацион тараққиётгаасосланган иқтисодиётда олий маълумотли кадрларнинг улуши 60 фоизни, интеллектуал иқтисодиётда эса 80 фоиз бўлиши лозимлиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси олий таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясига мувофиқ, яқин 10 йил ичида олий таълим билан қамраб олиш даражасини 50 фоизга етказиш вазифаси қўйилди.

Университетни молиялаштириш моделлари дунё мамлакатларида хилма-хилдир. Бугунги кунда дунё олий таълим муассасалари турли манбалардан молиялаштирилмоқда. Таълим муассасалари доирасида молиявий маблағларни тақсимлаш ҳам бозор механизмлари асосида, ҳам танлов асосида ёки режага мувофиқ амалга оширилади. Бизнинг фикримизча, марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган молиявий ресурсларни тақсимлашнинг энг муҳим омили университет фаолиятининг амалдаги самарадорлиги ва натижавийлигидир. Замонавий университет бюджет маблағларидан ташқари, ўзининг ривожланиши учун бюджетдан ташқари маблағларни мустақил равишда жалб қила олади. Бироқ кўпинча давлат манбаларидан университетни молиялаштириш миқдори мустақил равишда тўпланган маблағлар билан мос келади ёки уларнинг ҳажмидан сезиларли даражада ошади.

Бугунги кунда Европа, Осиё ва Америкада йўлга қўйилган олий ва махсус таълимни молиялаштириш тизимини замонавий ислоҳ қилишда қуйидаги асосий тенденцияларни кузатишимиз мумкин:

таълим тизимида давлат маблағларини ажратиш йўлларини ислоҳ этиш. Истеъмолчилар эҳтиёжларига таълим муассасалари сезгирлигини ошириш мақсадидамаблағларнинг бир қисми давлат субсидиялашган кредитлар, имтиёзли кредитлар ёки солиқ имтиёзлари шаклида талабалар ва корхоналарга ажратилади. Тўғридан-тўғри молиявий қўллаб-қувватлаш механизмини таколмиллаштириш ва амалга ошириш (масалан, таълимни ва илмий-тадқиқотларни алоҳида молиялаштириш; формулали молиялаштириш ва ҳ.к.);
очиқ Internet-таълимнинг янги технологияларини жадал жорий этиш, таълим хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ харажатларни камайтириш. Келажакда бу университетнинг тубдан фарқли моделини шакллантиришга олиб келиши мумкин;
молиялаштириш манбаларини диверсификация қилиш, шунингдек, бизнес ҳамжамияти, тадқиқот марказлари ва ташкилотлар билан ҳамкорликни ўрнатиш. Таълим муассасаси фаолияти натижалари билан жалб қилинган хусусий молиялаштириш ҳажми ўртасида бевосита боғлиқлик мавжуд. Биргаликда молиялаштириш моделини ишлаб чиқиш институтларнинг ўзларига молиявий ресурсларни бошқаришда мустақиллик бериш ва олинган бюджет маблағларини икки томонлама аудит орқали сарфлаш сифатини ошириш имконини яратади. Университетларга берилган ваколатлар бизнес ҳамжамиятидан молиявий бозорларда ташқи молиялаштиришни жалб қилиш, қўшимча ва бизнес-таълим соҳасида хизмат кўрсатиш, ўқитувчилар ва тадқиқотчилар билан шартномалар тузиш учун индивидуал шароитларни юзага келади.

Ўзбекистон Республикасида олий таълимни тизимли ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларини белгилаш, замонавий билим ва юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга, мустақил фикрлайдиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, олий таълимни модернизация қилиш, илғор таълим технологияларига асосланган ҳолда ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси қабул қилинди ҳамда ушбу концепцияга мувофиқ олий таълим тизимини ривожлантириш йўналишида бир қатор вазифалар белгилаб берилди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 декабрь куни қабул қилинган Давлат олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик бериш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори, айтиш мумкинки, бу йўналишдаги навбатдаги дадил қадам бўлди. Чунки молиявий мустақиллик катта имконият демакдир. Мазкур қонун ҳужжати олий таълим муассасалари фаолиятини янада ривожлантириш баробарида ўз ўрнида талабалар учун ҳам қатор янги қулайликлару имтиёзлар эшигини очади.

Юқоридаги қарорга кўра, мамлакатимизда олий таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини кучайтириш, давлат олий таълим муассасаларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш масалаларини мустақил ҳал этиш, илмий-тадқиқот фаолиятига маблағларни жалб этишни кенгайтириш ҳамда олий таълим муассасалари ўртасида рақобат муҳитини ривожлантириш мақсадида республикамизда фаолият кўрсатаётган 35 та етакчи давлат олий таълим муассасаларига бир қатор ваколатлар бўйича молиявий мустақиллик берилди.

Жумладан, 2022 йил 1 январдан бошлаб, таълим хизматлари кўрсатиш бозоридаги реал талабни инобатга олган ҳолда тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматинимустақил белгилаш, олий таълим муассасалари талабаларининг тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддатларини белгилаш ва узайтириш, таълим жараёнига замонавий илғор педагогик технологияларни қўллай оладиган ва илмий изланиш олиб борадиганмаҳаллий ҳамда хорижий профессор-ўқитувчи ва мутахассисларни шартнома асосида ишга таклифқилиш, ўқув-илмий жараёнларга жалб этилган хорижий юқори малакали мутахассислар меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорларини бозор конъюнктурасидан келиб чиқиб белгилашга оид қарорлар қабул қилиш, профессор-ўқитувчилар штат бирликларини киритиш меъёрлариниишлаб чиқиш, ўз маблағлари ҳисобидан талабалар учун стипендия ва грантлар ажратиш, хорижий давлатлардан ўқув ва илмий адабиётлар, дарсликлар ҳамда ўқув қўлланмаларни муаллифлик ҳуқуқи бўлган ишлаб чиқарувчилардан тўғридан-тўғри харид қилиш, бўш турган бино ва иншоотларда пуллик хизматлар кўрсатиш тартибини белгилаш, автотранспорт воситаларининг йўл босиш йиллик лимити ва уларга хизмат кўрсатиш талабларини белгилашни мустақил амалга ошириш мумкин.

Мазкур ваколатлар олий таълим муассасаларини ҳам молиявий, ҳам академик ва ташкилий-бошқарувжиҳатдан ривожлантириш бўйича масъулиятни оширади. Чунки бозор талабидан келиб чиқиб, бу ваколатлардан самарали фойдаланиш, янги ташаббуслар асосида ишлаш давр талабидир.

Қолаверса, молиявий мустақиллик берилган давлат олий таълим муассасаларига келгуси 2022-2023 ўқув йилидан бошлаб академик ва ташкилий-бошқарув соҳалари бўйича мустақиллик тақдим этилди. Хусусан, молиявий мустақиллик берилган олий таълим муассасаларига академик соҳасида ҳам қуйидаги қўшимча ваколатлар берилди:

ўқув режалари, ўқув дастурлари, малака талабларини касбий стандартлар асосида тасдиқлаш, таълим тилини ҳамда таълим йўналишлари ва мутахассисликлари хусусиятларини инобатга олган ҳолда таълим олиш шаклини белгилаш;

бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари учун таълим давомийлиги муддатларини белгилаш;

докторантурада тўлов-контракт асосида ўқиш қийматини белгилаш, бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан грант ажратиш орқали докторантурага танлов асосида квотага қўшимча равишда қабул қилиш;

докторант ва мустақил изланувчиларга илмий раҳбарлик қилиш тартибини тасдиқлаш;

магистратура босқичида таълимнинг сиртқи, масофавий ва кечки шаклларини жорий этиш, таълим йўналишлари ва мутахассисликлар бўйича қўш малакалар, шу жумладан, амалий малакалар бериш тизимини жорий қилиш;

ўзаро келишувлар асосида олий таълим муассасалари билан академик мобилликни амалга ошириш;

олий таълим муассасаси ва унинг тузилмасидаги таълим муассасалари учун ўз грифи асосида дарсликлар ҳамда бошқа ўқув ва илмий адабиётларни яратиш ва нашр этиш;

таълим сифатини ички назорат қилиш механизмларини белгилаш ва жорий этиш;

Ташкилий-бошқарувдаги мустақиллик соҳаси бўйича эса:

фаолиятининг асосий йўналиши таълим, илм-фан, унинг натижаларини жорий этиш ҳамда тижоратлаштириш билан боғлиқ бўлган давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилмайдиган таркибий тузилмалар, тижорат ва нотижорат ташкилотларни ташкил этиш;

олий таълим муассасалари учун белгиланган нормативлардан қатъи назар, муассасанинг тузилмасини тасдиқлаш ва штат бирликлари сонини белгилаш;

меҳнат бозоридаги эҳтиёждан келиб чиқиб, янги таълим йўналишлари ва мутахассисликларни очиш, амалдаги таълим йўналишлари ҳамда мутахассисликларни тугатиш;

педагог ва бошқа ходимларни ишга қабул қилиш, ишдан озод этиш ва ички ротациясига оид тартибни белгилаш;

хорижий давлат фуқароларини тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш ва масофавий таълим олиш шаклида ўқитишни ташкил этишни мустақил ҳал этади.

Умуман олганда, олий таълим тизимидаги ҳаётийислоҳотлар самарадорлигини ва давлат олий таълим муассасаларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш таълим сифатининг ошишига, пировардида талабаларни замон талабига мос кадрлар бўлиб етишишига хизмат қилади.

Наримон ДЕҲҚОНОВ,

Наманган давлат университети Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор, сиёсий фанлар доктори