Сардорбек Усманов 1985 йил Андижон шаҳрида туғилган. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (2006 й.), Тулуза сиёсий фанлар институти магистратураси (Франция, 2007 й.) ҳамда Бордо сиёсий фанлар институти докторантурасини (Франция, 2011 й.) тамомлаган.
Сиёсий фанлар доктори (DSc).
Шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Маслаҳатчи-Спичрайтери бўлинмасининг етакчи консултанти лавозимида ишлаган.