19 ёшли С.Х. Damas машинасида йўлни кесиб ўтаётган 14 ёшли мактаб ўқувчиларини уриб юборган.

Пиёдалар ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олиб, шаҳар марказий шифохонасига олиб келинган.

Мазкур ҳодиса юзасидан судга оид тиббий экспертизаси тайинланган. Ҳозирда туман ИИБ терговга қадар текширув бошлаган.

Вилоят ЙҲХБ дастлабки суриштирувга кўра, ЙТҲга ҳайдовчи светафорнинг қизил чироғида ҳаракатланиши сабаб бўлганини билдирди.