Бу ҳақда Қозоғистон темир йўллари маълум қилди.
Қайд этилишича, ушбу ечим кунига 400 дан ортиқ йўловчини мунтазам ташиш имконини беради.
Йўналишга юқори қулайлик даражасига эга Талго таркиблари чиқарилади. Кундалик қатнов поездлар ҳаракати барқарорлигини таъминлайди ва саёҳатларни режалаштиришни қулайлаштиради.
Кундалик қатновларнинг йўлга қўйилиши Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги транспорт алоқасини мустаҳкамлашга, сайёҳлар оқимини оширишга, шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги маданий ва ишбилармонлик алоқаларини ривожлантиришга хизмат қилади.