“Олмаота иссиқлик тармоқлари” МЧЖ Розибакиева – Хожанова – Гагарин – Короленко майдонидаги қатор бинолар магистраль иссиқлик тармоғининг участкасида содир бўлган авария туфайли иссиқлик таъминотисиз қолгани ҳақида хабар берди, дейилади tengrinews.kz сайтида.
“1976 йилда фойдаланишга топширилган диаметри 800 миллиметр бўлган қувур тармоғининг ишдан чиққан қисмини аварияли алмаштириш ишлари “Олмаота иссиқлик тармоқлари” МЧЖ авария гуруҳи томонидан амалга оширилмоқда, иссиқлик ва иссиқ сув таъминотини тиклаш режалаштирилган. Олмаотадаги мазкур ҳудудларда яшовчи фуқаролардан ва шаҳардаги меҳмонлардан юзага келган вақтинчалик ноқулайликларни тўғри тушунишларини сўраймиз”, дейди коммунал хизмат вакиллари.