Зилзиладан кейин шаҳарда огоҳлантирувчи сиреналар чалинди.

Фавқулодда вазиятлар хизмати Олмаота аҳолисини ваҳима қўймаслик, уйларини тарк этмаслик ва расмий маълумотларга амал қилишга чақиради.

Сейсмологларнинг маълумотларига кўра, зилзила Олмаотадан 31 километр жанубда Қозоғистон ва Қирғизистон чегарасида содир бўлган. Унинг магнитудаси – 6,1. Олмаотада зилзила кучи 5 баллга етган, деб хабар беради vlast.kz.