2022 йил 16 декабрь куни соат 06:30 ларда Олмазор тумани Тошкент халқа автомобиль йўли Замона тўйхонаси қаршисида ҳайдовчилар:

1) 1983 йилда туғилган У.У. бошқарувидаги “Gazel” русумли йўловчи ташувчи транспорт воситаси;
2) 1995 йилда туғилган А.Э. бошқарувидаги "Damas" русумли транспорт воситалари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Йўл транспорт ҳодисаси натижасида "Damas" русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси А.Э. тан жароҳат олган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.