Бугун, 26 июл куни соат 13:14да Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Олмазор тумани Аҳмад Дониш кўчасида жойлашган “Замондош” ошхонасида ёнғин содир  бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушди.

ФВВ ахборот хизмати маълум қилишича, қисқа вақт ичида взирликнинг 5 та ёнғин-қутқарув гуруҳи воқеа жойга жалб этилди. Бинонинг тахминан 400 кв.метр майдони ёнғиндан зарарланган.

Ёнғин соат 13:33да ўраб олинди ва соат 14:31 батамом ўчирилди. Воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти етиб борган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.