Кеча кун давомида 6 нафар боксчимиз чорак финалда рингга кўтарилди ва уларнинг барчаси ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди. Ушбу ғалаба орқали олти нафар боксчимиз Осиё чемпионатининг камида бронза медалини нақд қилиб қўйди.  Жумладан, Илҳомжон Эргашев ироқлик рақибини биринчи раундда мағлуб этди. Самандар Олимов тожикистонлик боксчидан, Суннатилла Ўктамалиев қирғизистонлик рақибидан устун келди.

Мироншох Норқосимов иорданиялик боксчини, Фаррух Тўлаганов эронлик боксчини, Мирзакамрон Юнусов эса БАА вакилини иккинчи раундда мағлубиятга учратди.