Унда айтилишича, Ўзбекистон халқ артисти Малика Аҳмедова уйидан 600.000$ га тенг қимматбаҳо тақинчоқлар ўғирланган, 4 ой давомида ўғирланган буюмларни арзимаган қийматдагилари қайтарилган, лекин қимматбаҳо бриллиант ва тиллалар қайтарилмаган.
Бош прокуратуранинг хабар беришича, 11-апрель куни М.Аҳмедова Мирзо Улуғбек тумани прокурори Алиакбар Пўлатовнинг қабулига таклиф қилинди ва унинг тергов билан боғлиқ эътироз ва важлари тингланди.
Қабул давомида М.Ахмедовага туман прокуратурасига тақдим қилинган жиноят иши тегишли тартибда ўрганиб чиқилганлиги ва тергов органига иш бўйича қўшимча тергов ҳаракатларини ўтказиш ҳақида ёзма кўрсатма берилганлиги тушунтирилди.
Маълумот тариқасида: 8-апрель куни жиноят иши айблов хулосасини тасдиқлаш ва судга юбориш учун туман прокуратурасига тақдим қилинган.