Унга кўра, «Oltin Humo-2022» мукофоти совриндорлари:
Энг яхши ҳужжатли фильм — «Матонат»;
Режиссёр: Шуҳрат Маҳмудов;
Ҳужжатли ва хроникал фильмлар студияси маҳсулоти.
Энг яхши анимацион фильм — «Буюк ипак йўли бўйлаб саёҳат»;
Режиссёр: Абдулатиф Ҳайдаров;
«ASTIR ANIMATION STUDIO» ва «BEGIM» киностудияси маҳсулоти.
Энг яхши компьютер графикаси — Давлат Арабшоев
«Абдулла Қодирий» ҳужжатли фильмидаги иши учун;
Энг яхши кино бастакори — Дмитрий Янов-Яновский
«Тутқунлик» бадиий фильмидаги иши учун;
Энг яхши овоз режиссёри — Абдуқаҳҳор Каримов
«Муҳаббат баҳори» фильмидаги иши учун;
Энг яхши монтаж иши — Хуршид Алихўжаев
«101 рейс» бадиий фильмидаги иши учун;
Энг яхши грим рассоми — Галина Иванова
«Муқимий» бадиий фильмидаги иши учун;
Энг яхши либос бўйича рассом иши — Анастасия Сущук
«Муқимий» бадиий фильмидаги иши учун;
Энг яхши рассом иши — Алишер Умрзоқов
«Муқимий» бадиий фильмидаги иши учун;
Энг яхши сценарий — Зулфиқор Мусоқов
«Ҳайрат» бадиий фильмидаги иши учун;
Энг яхши операторлик иши — Азизбек Арзикулов
«Ҳайрат» бадиий фильмидаги иши учун;
Энг яхши режиссёрлик иши — Зулфиқор Мусоқов
«Ҳайрат» бадиий фильмидаги иши учун;
Энг яхши аёл роли — Раъно Шодиева
«Аёл қисмати» бадиий фильмидаги роли учун;
Энг яхши эркак роли — Ҳошим Арслонов
«101 рейс» бадиий фильмидаги роли учун;
Йилнинг энг яхши фильми — «Аёл қисмати»;
«DILSHOH MEDIA» киностудияси маҳсулоти;
Режиссёр: Дилмурод Масаидов.
Томошабин меҳрини қозонган фильм — «Барон-2»;
Режиссёр: Рустам Саъдиев.
Шунингдек, Ўзбек кинематографиясига қўшган хиссаси учун махсус мукофоти билан:
Ёқуб Аҳмедов, Ўзбекистон халқ артисти;
Ҳамидулла Акбаров, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси;
Жўра Тешабоев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби;
Бектулу Низомитдинов, Кинематография Агентлиги ҳудудий бўлими рахбари;
Бахтиёр Мадиёров, «Қорақалпоқфильм» киностудияси директори тақдирланди.
Ғолибларга «Oltin Humo» махсус статуэткаси ҳамда 25 млн сўм миқдорида пул мукофоти берилади.