Ушбу қурилма нордон газдан олтингугурт маҳсулоти ишлаб чиқаришга мўлжалланган бўлиб, йилига 75,5 минг тонна олтингугурт ишлаб чиқариш қувватига эга.
Қурилмани сифатли таъмирлаш натижасида тўхтовсиз барқарор, ишончли ишлашини ва белгиланган режа кўрсатгичларини ўз вақтида бажарилишини таъминлаш кўзда тутилган.
Қурилма таъмирлаш учун тўхтатилган даврда заводдаги газни қайта ишлаш қурилмаларининг иш режимлари оптималлаштирилди. Натижада қайта ишлаш жараёнига узатилаётган юқори олтингугуртли газ ҳажми кунлик 12,0 миллион куб метрга қисқаришининг олди олинди.
Қурилмани огоҳлантирилган режали тўла таъмирлаш ишлари «Ўзбекнефтгаз» АЖ Углеводородлар қазиб чиқариш департаменти ва завод мутахассисларидан иборат гуруҳ томонидан муваффақиятли амалга оширилди ва ишга қўшилди, деб хабар беради «Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати.
Маълумот учун: Муборак газни қайта ишлаш заводи, Қашқадарё вилояти, Муборак тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 1973 йилда ишга туширилган. 5-цехнинг Олтингугурт маҳсулоти ишлаб чиқариш 1-сонли қурилмаси эса 1973 йил ишга туширилган.