Отабек Мавлянов 1980 йилда Термиз туманида туғилган. 2001 йилда Термиз давлат университетини молия йўналиши бўйича тамомлаган.
Тайинловга қадар эса Сурхондарё вилояти Инвестициялар, саноат ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.
Шу кунгача Олтинсой тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келган Бахром Махматраэмов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилгани маълум қилинди.