Таъкидланишича, омикрон йўтал, иситма, таъм ва ҳидни йўқотиш билан кечиши мумкин. Бироқ, инфекциядан кейин одамда баъзида давом этадиган иккита ноодатий аломат мавжуд: бел оғриғи ва бош айланиши.
“Янги мутация кучли миалгия (мушак оғриғи) билан бирга келади”, деди доктор Энн Мэри.
Омикрон штамми деб ҳам аталадиган Б.1.1.529 коронавирус мутацияси ноябр ойи охирида Боцвана ва Жанубий Aфрикада аниқланган. У патогеннинг ҳужайраларни юқтириши учун муҳим бўлган S-оқсилида ўнлаб ўзгаришларни амалга оширади. Олимларнинг фикрига кўра, геномдаги кўплаб ўзгаришлар бу турнинг юқори ўтказувчанлиги ва ҳимоя антитаначаларга чидамлилигини кўрсатади, дея хабар бермоқда РИА Новости.