Тадбирда ушбу мамлакатда истиқомат қилувчи ватандошлар, бу ерда вақтинчалик меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган ўзбек диаспораси вакиллари иштирок этди.
Маданий-маърифий кечада Алишер Навоийнинг бой илмий меъроси, ўзбек тили ривожи ва жаҳон адабиётида тутган беқиёс ўрни ҳақида сўз юритилди.
Йиғилганлар буюк шоир ижодидан мутолаалар қилиб, ғазал ва рубоийларидан парчалар ўқиди.
Анжуманда фаол иштирок этган юртдошимиз Шаҳодат Тўраевага «Ўзбек тилининг изоҳли луғати» тақдим қилинди.
Адабий кеча якунида «Алишер Навоий ҳақида қизиқарли фактлар» номли фильм намойиш этилди.