Учрашувда, шунингдек, компания вакиллари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг бошқа йўналишлари муҳокама қилинди.
Айни пайтда углеводородларни илғор қайта ишлаш соҳасида кадрлар тайёрлашни ташкил этиш мақсадида “SOCAR” мутахассисларининг “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли газ-кимё мажмуаларига ташрифи режалаштирилмоқда.
Учрашувда “SOCAR” вакиллари “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 10 нафар мутахассисини “SOCAR” корхоналарига малака оширишга қабул қилишга ва 2 нафар ходимга “SOCAR” олий мактаби магистратура босқичида ўқиш учун стипендия ажратишга тайёрлигини маълум қилди.
Томонлар Озарбайжонда углеводородларни биргаликда қидириш ва қазиб олиш имкониятларини ҳам қайд этдилар. Таъкидлаш керакки, ушбу йўналишда қатор изланишлар олиб борилмоқда. Муҳокама чоғида Дубайда савдо уйини очиш бўйича ишларни жадаллаштириш юзасидан келишувга эришилди, бу эса ҳар икки томоннинг янги бозорларга янада фаол киришига имкон беради.
Бундан ташқари, “SOCAR” билан ДХШ асосида қайта тикланувчи энергия манбалари асосида ишлаб чиқариш бўйича йирик лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш юзасидан тажриба алмашиш, тегишли тендерларни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди.