Мутахассиснинг фикрига кўра, организмда магний етишмаса, чарчоқ, заифлик, кўнгил айниши ва иштаҳани йўқолишига сабаб бўлиши мумкин. Бундай аломатлар нотўғри овқатланиш, антибиотиклар ва турли касалликлар туфайли пайдо бўлиши мумкин.

Шифокор, шунингдек, агар одам узоқ вақт давомида аломатларга эътибор бермаса ва магний миқдорини текширмаса, унда турли касалликлар пайдо бўлиши мумкинлигини таъкидлади. Масалан, диабет, остеопороз ва мигрен. Шунингдек, ушбу элементнинг етишмаслиги туфайли юрак-қон томир касалликлари кучайиши мумкин. Бу ҳақда rambler.ru хабар бермоқда.