Маълум қилинишича, ўқитувчига буйрак трансплантацияси амалиёти лозим бўлиб, жарроҳлик амалиёти ҳамда ундан кейинги даврдаги муоалажалар учун катта маблағ талаб этилади.
Маълумотга кўра амалиётнинг ўзига 60 миллион сўмдан ортиқ маблағ талаб этиляпти.
Мактабгача ва мактаб таълими Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи Шерзод Долимов кеча бу ҳақда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровга маълум қилган.
Шундан сўнг ҳолат вилоят ҳокими томонидан шахсан назоратга олиниб, масъулларга беморга лозим бўлган маблағ ажратилиши юзасидан топшириқ берилди. Мураккаб жарроҳлик амалиётини ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалалар вилоят соғлиқни сақлаш соҳаси мутасаддилари иштирокида таъминланадиган бўлди.