«Шуни инобатга олган ҳолда Халқ таълими вазирлиги барча ҳудудий бошқармалардан онлайн таълим олаётган ўқувчиларнинг баҳоларини сунъий равишда пасайтирилишига йўл қўймасликни қатъий талаб қилади.

Мактаб ўқитувчиларидан ўқувчиларнинг билим савияси ва ўзлаштириш даражасини баҳолаш жараёнида, уларнинг таълим олаётган шаклидан қатъий назар ўқувчи билимлари, кўникма ва малакаларига баҳо ҳаққонийлик ва ишончлилик тамойилларига риоя этган ҳолда баҳолашни таъминлаш талаб этилади», дейилади хабарда.