Аниқланишича, ҳайдовчи «Нексия» русумли автомашинасини кўрсатилган йўлининг 9 километрида Гулистон- Учтом йўналиши бўйича бошқариб кетаётиб тезлик юқори бўлганлиги сабабли руль бошқарувини йўқотиб қарама-қарши ҳаракатланиш бўлагига ўтиб кетиб, ушбу йўналишда келаётган «Нива Шевролет» русумли транспорт воситаси билан тўқнашиб йўл транспорт ҳодисаси содир этган.

Натижада ёнғин келиб чиқиб, транспорт воситалари буткул ёниб кетган.

Ҳайдовчиларга ёнғиндан зарар етмаган, ЙТХ натижасида ҳайдовчилар енгил тан жароҳати олиб Оқолтин туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган, деб хабар беради ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати.