Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов куни кеча Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидаги “Оқолтин” маҳалла фуқаролар йиғинига ташриф буюрди ҳамда ҳудудда олиб борилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишди.
Жумладан, маҳалла ҳудудида жойлашган собиқ 70-мактаб филиали биносида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларини кўздан кечирди.
Айтиш лозимки, неча йиллар давомида маҳалла болаларининг таълим олиши учун замонавий ўқув биносига эҳтиёж мавжуд эди. Юртимиз мустақиллигининг 30 йиллик шодиёнаси арафасида эса ушбу маҳалла ҳудудида янги мактаб биноси қад ростлади ва бу янгилик маҳалла ёшлари учун чинакам байрам совғаси бўлди.
Вазир Р.Маматов ҳозирда 192-мактабга айлантирилган ҳамда 176 ўринга эга мазкур мактаб чинакам зиё маскани сифатида келгусида маҳалладаги барча ўқувчиларнинг севимли гўшасига айланишини таъкидлаб ўтди.