Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оққўрғон туман бўлими ҳамда ДХХнинг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.М., бошқа бир фуқаро М.га “М” чорва деҳқон хўжалигига қарашли 40 сотих ер майдонини фирибгарлик йўли билан 30 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, танишлари ёрдамида ҳужжатларни расмийлаштириб бериши эвазига олдиндан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.