Ўрта Осиё сҳўл мушуги мушуксимонлар оиласига мансуб бўлиб, кундузи тез-тез кўзга ташланади. Ўзбекистонда чўл ва ярим чўл ҳудудларида, дарёлар бўйидаги чакалакзор ва бутазорларда, шунингдек, сув ҳавзалари яқинидаги қамишзорларда кенг тарқалган.
Бу жонзот чўл шароитида яшашга мослашган: кам сув билан яшай олади, ранги қумга ўхшашлиги туфайли атроф-муҳитда деярли билинмайди ва, асосан, кечаси ов қилади. Қулоқлари ниҳоятда сезгир бўлиб, ҳатто ер остидаги кемирувчиларнинг ҳаракатини ҳам эшита олади, панжалари эса қум устида шовқинсиз юришга ёрдам беради.
Маълумот учун, “Оқтоғ-Томди” давлат қўриқхонаси 2022 йил февраль ойида Навоий вилоятининг Томди туманида ташкил этилган. Қўриқхонада сут эмизувчиларнинг 10 дан ортиқ, қушларнинг 20 дан ортиқ ва судралиб юрувчиларнинг 10 га яқин тури яшайди. Шулардан 16 турдаги ҳайвонлар Ўзбекистон Қизил китобига киритилган.