Қарорга кўра, 2026/2027 ўқув йилидан босқичма-босқич ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотлари ўқувчилари ҳамда умумий ўрта таълим ташкилотларининг 9–11-синф ўқувчилари учун ҳар ойда камида 2 маротаба стартап ғояларни яратишга ўргатувчи “Моҳирлик ва бизнес соати” тадбирлари ўтказилиши йўлга қўйилади. Бунда:

  • ўқувчилар ўртасида “Энг яхши стартап ғояси” танлови ўтказилади, туман даражасидаги ғолибларга 5 млн сўмгача, вилоят даражасида – 10 млн сўмгача миқдорда мукофот берилади;
  • лойиҳалар ҳар чоракда ўқувчиларнинг ота-оналари, бизнес ва илмий ҳамжамият вакилларига тақдимот қилинади;
  • маркетплейслар билан ҳамкорлик ўрнатиб, таълим ташкилотларида яратилган маҳсулотларни сотиш йўлга қўйилади.

2026 йил 1 апрелдан муаммо ва масалаларни краудсорсинг асосида ҳал қилишнинг қуйидаги тизими жорий этилади:

  • давлат органлари, ташкилотлари ва давлат иштирокидаги корхоналар ўз соҳасидаги ечим талаб қилаётган муаммо ва масалалар бўйича:
  • краудсорсинг электрон платформасида эълон жойлаштириб, танлов ташкил қилади;
  • ҳар ойда стартап ташаббускорлари билан учрашувлар (“Стартап куни”) ўтказади.