“Энг қийин вазият минтақанинг шарқий ва марказий қисмида сақланиб қолмоқда. Урал дарёсида сув сатҳи кўтарилишда давом этмоқда”, дейилади матбуот хизмати хабарида.
Бир неча кундан буён қутқарувчилар йўл хизматлари билан биргаликда тўғонни мустаҳкамлаш ишларини олиб бораётгани маълум қилинди.
Вилоятдаги табиий офат зонасида 4 мингдан ортиқ мутахассис ва 848 дона техника ишламоқда, деб хабар қилди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.
Уйлари сув босиши мумкин бўлган ҳудудда жойлашган аҳолидан сув келишини кутмаслик ва ўз вақтида хавфсиз жойга жойлашиш сўралди, деб хабар беради mir24.tv.