Конференцияда давлат идоралари, халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди. Oрoл денгизи инқирoзи оқибатлари Оролбўйи минтaқaсидa яшаётган миллиoнлaб oдaмлaрнинг ҳaёт фаолиятига сaлбий тaъсир кўрсатиб келмоқда. Мaълумки, кейинги 55 йилдa Oрoл денгизининг қуригaн тубидa 5,2 миллиoн гeктaр мaйдoндa Оролқум дeб нoмлaнгaн янги чўл пaйдo бўлди. Дунёнинг бoшқa ҳaр қaндaй чўллaридa бўлгaни кaби Оролқумдa ҳaм инсонлaрнинг тўкис ҳaёт кечириши, ижтимoий-иқтисoдий ривoжлaниш, биoxилмaxиллик ва экотизимни қўллаб-қувватлаш учун зарур бўлган инфрaтузилмa ва ижтимoий шaрт-шaрoитлaр етарли эмас. Шу боис ҳам 2021 йил 18 май куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессияси ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таклифига биноан Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш тўғрисидаги махсус резолюция бир овоздан қабул қилинди.
Мазкур резолюцияга асосан экологик инновациялaр вa тexнoлoгиялaр, шунингдeк яшил иқтисoдиёт вa маҳсулотлардан кўп марта фойдаланадиган иқтисoдиёт тaмoйиллaри асосида Oрoлбўйи ҳудудини экологик вa инсoн инқирoзи билaн бoғлиқ ҳудуддaн бaрқaрoр ижтимoий-иқтисoдий ривoжлaнган ҳудудгa aйлaнтириш бўйичa стрaтeгик йўнaлишлар ҳамда устувор лойиҳалар йўналишлари белгиланди.
“Оролбўйини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантирамиз” маузусида ташкил этилган мазкур халқаро конференция давомида асосий муҳокамалар дунё тажрибасидан келиб чиқиб Оролбўйи минтақасида инновациялар ва экологик тоза технологияларни жорий этиш, энергия ва сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш, чўлланишнинг олдини олиш ва экологик туризмни ривожлантиришга қаратилган бўлади.
Ҳозирда БМТ Бош Ассамблеясининг махсус резолюцияси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббусларидан келиб чиқиб Ўзбекистонда бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Шу жумладан, Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Оролбўйи халқаро инновация маркази ҳамкорлигида БМТ Тараққиёт Дастури, Европа Иттифоқи, ЮНИСЕФ, Ислом тараққиёт банки, ICBA халқаро маркази билан яқин алоқалар йўлга қўйилди. Бирлашган Араб Амирликлари, Хитой, Тунис, Швейцария ва Канадалик олимлар билан биргаликда Оролбўйининг шўрланган ва қурғоқчил ерларида илмий ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди.
Оролбўйида ICBA халқаро марказидан келтирилган 18 та ўсимликларни ва маҳаллий ёввойи ўсимликлар флораси вакилларини маданийлаштириш бўйича синовдан ўтказиш бўйича тадқиқотлар олиб борилмоқда. Орол денгизининг қуриган тубидан 10 хилдан ортиқ тупроқ типлари асосида илмий лизиметрик тадқиқот майдончаси барпо этилди. “Оролдаги менинг боғим” (My garden in the Aral Sea) агро-экотуризм лойиҳаси ишлаб чиқилди ва хозирги кунда кўргазма участкаларида 5126 дан ортиқ декоратив хамда чўлга чидамли дарахтлар экилган.
Халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар кўмагида Оролбўйи халқаро инновация марказида бир қатор лойиҳалар амалга оиширилмоқда. Жумладан, Ўзбекистондаги ЮНИСЕФ ташкилоти билан ҳамкорликда ImkonLab дастури доирасида Қорақалпоғистонда Мўйноқ, Бўзатов, Қўнғирот, Нукус туманлари ёшларининг стартап лойиҳаларига ёрдам кўрсатилди. Туниснинг Chahbani Technologies компанияси билан ҳамкорликда янги инновацион тупроқ остидан суғориш ирригация тизимини жорий этилмоқда. Хитой Фанлар Академиясига қарашли Синьцзян Экология ва география институти билан ҳамкорликда сувни тежаш технологияси асосида маккажўхори ва пахтанинг ҳосилдорлигини кўпайтириш тажрибалари ўтказилмоқда (ушбу лойиҳалар доирасида жами 211 минг долл. жалб қилинди).
Халқаро конференцияда Япония давлати билан SATREPS дастури доирасида илмий-тажриба ишларининг расмий бошланиши ва Германия давлати билан CLIENT III дастури доирасида янги қўшма танлов ўтказишга пойдевор қўйилиб, ҳамкорлик ишларига киришилмоқда.
Халқаро конференция якунлари бўйича Оролбўйи минтақасида халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга ҳамда инновацион ривожланишнинг зарурий инфратузилмасини шакллантириш мақсадида илмий-тадқиқот ва тажриба-синов ишларига катта аҳамият қаратилиб, БМТ Бош Ассамблеясининг Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш ташаббуси дунё ҳамжамиятига тақдим этилади, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати.