Ташқи ишлар вазирлигининг хабар беришича, уларнинг ташрифи Оролбўйи минтақасида 500 га яқин беморларга бепул диагностика ва даволаш хизматларини кўрсатиш, аҳолининг соғлигини мустаҳкамлаш ва тиббий ёрдамни кенгайтириш мақсадида амалга оширилмоқда.

Бу инсонпарварлик миссияси фуқароларимизга сифатли ва замонавий тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятини яратади. Барча ишлар юқори ташкилий ва тиббий даражада олиб борилади.