Қарорга кўра:

Ўзбекистон Республикасининг бадали (улуши) сифатида ҳар йили Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан ўтказиб бериладиган маблағлар ҳисобидан қуйидагилар:

– Оролни қутқариш Халқаро жамғармасининг Орол денгизи ҳавзаси лойиҳаларини амалга ошириш агентлиги ва Оролни қутқариш Халқаро жамғармасининг Нукус филиали;

– Орол денгизи ҳавзасини қутқариш ва соғломлаштириш бўйича тадбирлар ва лойиҳалар молиялаштирилади.

2021 йилдан бошлаб, Оролни қутқариш Халқаро жамғармаси Ижроия қўмитасидаги Ўзбекистон Республикасининг доимий вакили фаолиятини сақлаш билан боғлиқ харажатлар Оролни қутқариш Халқаро жамғармасига Ўзбекистон Республикасининг бадали (улуши) сифатида Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ҳар йили ўтказиб бериладиган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади;

Оролни қутқариш Халқаро жамғармаси Ижроия қўмитасидаги Ўзбекистон Республикасининг доимий вакили меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Марказий Осиё мамлакатларидаги элчихоналари маслаҳатчиси мақомига тенглаштирилади.

Оролни қутқариш Халқаро жамғармаси органларида Ўзбекистон Республикаси манфаатларини илгари суради ва ҳимоя қилади.

Оролни қутқариш Халқаро жамғармаси органлари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини амалга оширади.

Халқаро молия ташкилотлари, донор давлатлар ва соҳага оид жамғармалар билан ўзаро алоқаларни кенгайтиради.