Бугунги кун мусобақалари доирасида вакилларимиз академик эшкак эшиш ва замонавий бешкурашнинг қиличбозлик йўналишида баҳсларга киришди.

Дастлаб, академик эшкак эшишнинг учта йўналиши бўйича саралаш баҳсларида иштирок этган спортчиларимиз иккита йўналишда тўғридан-тўғри финалга чиқиш масаласини ҳал этди.

Жумладан:

1. Академик эшкак эшиш, енгил вазнли аёллар жуфтлиги. Луизахон Исломова, Малика Тагматова - 7 дақиқа, 1,80 сония. (2-натижа) - Ўтиш босқичида иштирок этади.

2. Академик эшкак эшиш, енгил вазнли эркаклар жуфтлиги. Шаҳзод Нурматов, Собиржон Сафаролиев - 6 дақиқа, 20 сония. (1-натижа) - А финалига йўл олди.

3. Академик эшкак эшиш, эркаклар, жуфтлик. Шаҳбоз Холмурзаев, Меҳрожбек Маматқулов - 6 дақиқа, 16,35 сония. (1-натижа) - А финалига йўл олди.

Эътиборлиси, бундан кейин баҳсларга киришган спортчиларимиз ҳам финалга йўл олди.

Хусусан: 

1. Академик эшкак эшиш, эркаклар жуфтлик: Шеҳроз Ҳакимов, Дилшоджон Худойбердиев - 6 дақиқа, 33 сония ва 37 секунд (А финалига йўл олди)

2. Академик эшкак эшиш, эркаклар, жамоавий: Анатолий Краснов, Ўктамжон Давронов, Шуҳрат Шодиев, Фазлиддин Каримов, Зафар Усмонов, Алишер Турдиев, Давржон Давронов, Евгений Агафонов, Фарруҳ Облақулов - 5 дақиқа, 41 сония ва 97 секунд (А финалига йўл олди).

Эслатиб ўтамиз, айни дамда замонавий бешкурашнинг қиличбозлик спорт тури доирасида ўзбекистонлик Самира Абзалова ҳамда Алисе Фаҳрутинова иштирокини давом эттирмоқда.