Кеча бўлиб ўтган навбатдаги 6-тур баҳсларида А гуруҳи пешқадами Эрон  Сурияга,  2-ўринда бораётган Жанубий Корея эса Ироққа  жавобсиз 3тадан тўп киритди. 

В гуруҳида  Хитойда меҳмон бўлган  Австралия мезбонларни енга олмади – 1:1. Япония эса Уммонни 0:1 ҳисобида мағлуб этиб,  2-ўринга чиқиб олди. 

Ҳозирча А гуруҳида Эрон биринчи, Жанубий Корея иккинчи, В гуруҳида Саудия Арабистони биринчи, Япония иккинчи ўринни эгаллаб турибди.