Мутафаккир шоирнинг бронза ҳайкали Остона шаҳрининг “Дўстлик” ва "Қабанбой ботир" кўчалари кесишмасига жойлаштирилди. 

Баландлиги тўрт метрдан зиёд бўлган мазкур ҳайкал Ўзбекистон ҳалқ рассоми,  ҳайкалтарош Жасвант Анназаров томонидан яратилди.

Ҳайкални ўрнатиш жараёнида Ўзбекистонинг Қозоғистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси С.Ниязходжаев, Ўзбекистон Бадиий академияси раиси ўринбосари Ф.Ташмухамедов, ҳайкал муаллифи Ж.Анназаров иштирок этди.