Аввалроқ, банк мамлакат ялпи ички маҳсулоти 2021 йилда 4% ва 2022 йилда 5% гача ўсишини қайд этганди.

ОТБнинг нашри мамлакат иқтисодиётининг 2021 йилнинг биринчи ярмида 6,2% га ўсишини қайд этди. Хизмат кўрсатиш соҳасидаги ўсиш 8% гача тезлашди.

Инфляция 2021 йилнинг биринчи ярмида секинлашди ва ўтган йилги 13,9 % дан 10,9% гача тушди. ОТБ 2021 ва 2022 йиллар учун инфляция прогнозларини мос равишда 10% ва 9% сақлаб қолди.

ОТБнинг Ўзбекистондаги минтақавий директорининг сўзларига кўра, эмлаш дастурининг амалга оширилиши халқни ҳимоя қилиш ва мамлакат иқтисодий ўсишини қўллаб-қувватлаш учун муҳим.