Бунда, акциз маркасиз ёки қалбаки акциз маркали маҳсулотларни муомалага киритилишини ҳамда уларнинг хомашё манбаларини аниқлашга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Хусусан, олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлар давомида  2021 ва жорий йилнинг ўтган даврида 198 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланиб, 81 та жиноят ва 117 та маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар қўзғатилган. 

Бунда, алкоголь маҳсулотларини ноқонуний ишлаб чиқаришга ихтисослашган 19 та яширин цехлар фаолиятига барҳам берилди. 

Ўтказилган тезкор тадбирлар ҳамда терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасида яширин цехлар орқали қўлбола усулда ишлаб чиқарилган 47,2 минг литр этил спирти маҳсулотлари ва 90,7 минг дона қалбаки акциз маркали, сифатсиз алкоголли маҳсулотларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди.

Ҳуқуқбузарлардан 2,4 млрд сўмлик алкоголь ҳамда яширин ишлаб чиқариш ускуна ва анжомлари ашёвий далил сифатида олинди.

Департамент органлари томонидан ушбу йўналишдаги профилактика ва тезкор-қидирув тадбирлари изчиллик билан давом эттирилмоқда. 

Ҳурматли фуқаролар!

Белгиланган тартибда рўйхатдан ўтмаган, хуфиёна тарзда фаолият олиб бораётган шахслардан, шунингдек  акциз маркасиз, қалбаки акциз маркали ва тегишли тартибда маркировкаланмаган алкоголли маҳсулотларни сотиб олишдан сақланинг.

Инсон саломатлигига ножўя таъсири бўлган алкоголь маҳсулотларини яширин цехлар орқали қўлбола усулда ноқонуний ишлаб чиқарилиши, сотилиши ҳамда истеъмол қилинишининг олдини олишга барчамиз бирдек масъул ҳисобланамиз.

Агарда Сиз, алкоголли маҳсулотларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ҳолатларига дуч келсангиз ёки ушбу маҳсулотларни ноқонуний таклиф қилаётган шахслар ҳақида маълумотга эга бўлсангиз, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментинг 71-233-10-07 рақамли ишонч телефони ёки www.new-department.uz расмий веб-сайти орқали мурожаат қилишингизни сўраб қоламиз.

Мурожаат этувчиларнинг шахси сир сақланиши кафолатланади.