Жорий йил 13—19 сентябрь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 1 829,0 миллиард сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 5,1 фоизга кам. Бу ҳақда “ЎзРТХБ” АЖ ахборот хизмати хабар қилди.

Бунда сотувларнинг:

83,5 фоизи — биржа савдолари;

0,4 фоизи — кўргазма-ярмарка савдолари;

15,7 фоизи — электрон давлат харидлари;

0,4 фоизи — авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 3 051 та авторақамлар сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 6,9 миллиард сўмни ташкил қилди.

Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 8,9 фоизи биринчи тоифадаги авторақамларга, 15,1 фоизи иккинчи, 11,5 фоизи учинчи, 11,6 фоизи тўртинчи, 18,9 фоизи бешинчи ва 34,0 фоизи олтинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.