2022 йилнинг январь - декабрь ойлари мобайнида Ўзбекистон 4,6 миллион АҚШ доллари миқдоридаги 49 минг 116 дона газ плитасини хорижга экспорт қилди.
«stat.uz» порталида маълум қилинишича, ўтган йили Ўзбекистон энг кўп газ плиталарини қуйидаги мамлакатларга экспорт қилган:
– Қозоғистон-30840;
– Россия-7693;
– Тожикистон-6706;
– Туркманистон-1902;
– Бошқа мамлакатлар-1975.
Шу билан бирга, Ўзбекистон 2002 йили хориждан 5,3 миллион АҚШ доллари миқдоридаги 46,2 минг дона минг газ плитасини импорт қилган. Мазкур маиший техника Беларусдан (19 минг дона), Хитойдан (17,3 минг дона), Туркия (7,1 минг дона) ва бошқа мамлакатлардан 2,8 минг дона сотиб олинган.