Янги Шотландия, Альберта ва Квебек вилоятларида вазият жуда оғир. Табиий офат ҳудудидан 30 мингдан ортиқ одам хавфсиз жойга кўчирилди. Оттавани тутун қоплади, ёнғин Канада пойтахтидан атиги 150 километр ғарбда юзага келди. Ҳавонинг ифлосланиши 5 балл деб баҳоланмоқда. Аммо тез орада у етти баллга кўтарилиши мумкин, деб хабар берди Миллий об-ҳаво бюроси.
Фермер хўжаликларидаги ҳайвонлар ҳам хавфсиз жойларга олиб кетилмоқда.
Канадада ёз иссиқ бўлиши кутилмоқда. Йил бошидан буён мамлакатда икки мингдан ортиқ ёнғин қайд этилган, дейилади mir24.tv сайтида.