Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан ташкил этилган брифингда шу қонун мазмун-моҳияти ҳақида маълумот берилди.

Қўмита бўлим бошлиғи Алишер Юнусовнинг айтишича, қонун билан ов қилиш, овчилик хўжалигини ташкил этиш ва юритиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ҳамда камёб ва йўқолиб бораётган ёввойи ҳайвонлар турларини табиий яшаш муҳитидан ажратиб олишнинг алоҳида тартиби белгиланган.

Эндиликда чет эллик фуқаролар учун овни ташкил этиш, овчилик ресурсларини ва ов қилиш жойларини муҳофазалаш, ғайриқонуний ов қилиш, тегишли қонун ҳужжатларини, хавфсизлик қоидаларини бузганлик учун жавобгарликлар қонун талаблари асосида қатъий амалга оширилади.

Шу билан бирга ёввойи ҳайвонларни тутишга доир рухсатнома экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳудудий органлари томонидан берилади.

Ҳайвонот дунёси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан барқарор фойдаланиш мақсадида ёввойи ҳайвонларни саноат, спорт ҳаваскорлик ва ўлжа олиш, илмий тиббий ва назорат мақсадларида хамда чет эллик жисмоний ва юридик шахслар томонидан тутиш учун тўловлар миқдори бир неча баробар оширилади.

Зуҳра ҚАРШИЕВА,

ЎзЖОКУ талабаси