Давлат экология қўмитаси ва Ички ишлар органлари ходимларидан иборат “Экологик патруль” гуруҳи томонидан олиб борилган ўрганиш ишлари давомида фотосуратдаги фуқароларнинг шахси ва манзили аниқланди.

Андижон вилояти Хонобод шаҳридаги “Фозилмон” ва “А.Навоий” маҳалласида яшовчи А.С ва Р.Ф 2018 йилда Хонобод шаҳрининг “Хидиша” маҳалла жойлашган "Ғалабанинг эллик йиллиги" фермер хўжалиги ҳудудида тасқара қушини жонсиз ҳолатда ушлаб суратга тушган. 

Ушбу фуқаролар айни пайтда чет элда бўлиб, улардан бири Р.Ф. нинг тез орада Ўзбекистонга қайтиши  кутилмоқда.

"Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилишини маълум қиламиз", дейилган хабарда.