Қурилманинг қулайлиги — ундан ҳар ерда, ҳар қандай шароитда фойдаланиш имкониятининг мавжудлиги.
Контейнернинг сиғими 20 миллилитрни ташкил этади. Қурилма зангламайлиган пўлатдан ишланган бўлиб, усти юпқа қопқоқ билан ёпилади.
Heatboxдан фойдаланиш учун ички қисмида жойлашган бўлмачага сув тўлдириш, контейнерга эса овқат солиб, устини қопқоқ билан маҳкам ёпиб, қизитиш тугмачасини босиш кифоя. 8-12 дақиқада сув қайнаб, ўзидан буғ ҳосил қилади. Бу эса овқатни иситиш имконини беради.
Фойдаланувчи iOS/Androidга мўлжалланган махсус илова орқали ўзига қулай иссиқлик меъёрини танлаши мумкин.
Қурилманинг нархи — 150 доллар. Шу йилнинг ўрталарига келиб, уни сотувга қўйиш мўлжалланмоқда.